1

Равшан Эрматов - 2014 йилда Осиёнинг энг яхши ҳаками бўлишга номзод

СПОРТ 27.11.2014, 16:30
Равшан Эрматов - 2014 йилда Осиёнинг энг яхши ҳаками бўлишга номзод

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов 2014 йилда Осиё қитъасининг энг яхши ҳаками бўлишга номзодлик қилмоқда.
Бу совринга шунингдек эронлик ҳакам Муҳаммад Алиризо Фағоний ва баҳрейнлик Навоф Шукруллоҳ ҳам даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳакамларнинг барчаси Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ўйинларида иштирок этган эдилар.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп учрашувларни бошқарган ҳакам ҳисобланади. Ҳамюртимиз Бразилияда бўлиб ўтган мундиал вақтида рекорд қайд этган эди. Унинг ҳисобидаги ЖЧ ўйинлари сони 9 тага етган. Шундан бешта учрашув 2010 йили ЖАРда, тўрттаси эса 2014 йили Бразилияда кечган мундиалда ўтказилганди.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар жаҳон чемпионатларида ҳеч бир ҳакам 8 тадан кўп ўйин бошқармаган.  Жоэлю Кинью (Франция, ЖЧ-1994), Бенито Арчундии (Мексика, ЖЧ-2010) ва Хорхе Ларрионделар (Уругвай, ЖЧ-2010) 8 тадан ўйин бошқариб, рекорд соҳиби бўлиб турган эдилар. Равшан Эрматов бу рекордни янгилаган.

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1