Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли Махсус мухандислик-қурилиш батальони муддатли ҳарбий хизматчилари Қуролли Кучлар давлат музейига ташриф буюришди.
Ҳарбий ҳизматчилар энг аввало эл-юрт ҳимоячиси бўлган фидоий инсонларга қўйилган гўзал бадиий обида – “Ватанга қасамёд” монументини зиёрат қилишди. Экскурсияни ташкиллаштиришда бош-қош бўлган полковник Н. Саидов командирлик қилаётган ҳарбий қисмда Ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-аҳлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари майор А. Раупов монумент ҳақида, унда акс этган тимсоллар ҳақида сўзлаб берди.

Шундан сўнг саёҳат музей заллари бўйлаб давом этди. Саёҳатчилар экскурсияни музейнинг қадимги даврлар ва илк ўрта асрлар бўлимидан бошлашди.
Айниқса аскарларни Амир Темур тарихига оид энг ноёб экспонатлар жойлашган бўлим катта қизиқиш уйғотти. Улар орасида археология, этнография ёдгорликлари, тасвирий санъат намуналари, шунингдек, рўзғор буюмлари, сопол ва мис идишлар, ўша давр жанкчилариниг кийим кечак анжомлари ҳамда қурол-яроғи жой олган.

Экскурсия давомида аскарлар экспонатлари билан яқиндан танишиб ўтмишга ҳаёлан саёхат қилишди.






