1

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон 9 поғона пастлади

СПОРТ 28.11.2014, 10:51
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон 9 поғона пастлади

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган рейтингидан 9 поғона пастлаган ҳолда жаҳон рейтингида 74-ўринда қайд этилди.
Янги рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё миқёсида тўртинч ўринга тушган. Қитъа рейтинги етакчиси бўлиб турган Эрон эса, иккинчи ўриндаги Япония билан жой алмашган. Шу тариқа, Осиё Қитъаси рейтингида Ўзбекистон Япония (53), Эрон (56) ва Жанубий Корея (69)дан кейинги ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистондан кейинги икки ўринни эса БАА (85) ва Иордания (86) терма жамолари банд этишган.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 финал босқичи «В» гуруҳидаги рақиблари орасида пешқадам бўлиб турибди - Ўзбекистон (74), Хитой (99), Саудия Арабистон (106) ва КХДР (137)
МДҲ, Грузия ва Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Украина (26) ва Россия (31)дан кейинги ўринда бормоқда.
Жаҳон рейтингида эса амалдаги жаҳон чемпиони - Германия пешқадам бўлиб турибди. Германия терма жамоасидан кейинги ўринларда Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўрин олишган. Жаҳон рейтингининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.

Манба: www.the-uff.com   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1