1

Франк Рибери: "Олтин тўп" менга энди ҳеч нарсани англатмайди"

СПОРТ 28.11.2014, 10:58
Франк Рибери: "Олтин тўп" менга энди ҳеч нарсани англатмайди"

"Бавария" яримҳимоячиси Франк Рибери жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси учун бериладиган олий мукофот - "Олтин тўп" ҳақида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди, деб ёзмоқда stadion.uz.
"Ўтган сафарги маросимда мен кўп нарсани тушундим. Кечага ташриф буюрганимда, рафиқамга дедим: "Қандай қилиб мағлуб бўлишимни қараб тур". Зепп Блаттернинг Криштиану Роналдуни қандай қучоқлагинини кўрдим, пайқадимки, унинг барча оила аъзолари ҳам ўша ерда экан. Мен ҳам аҳмоқ эмасман. Унинг ғалаба қозониши ойдек равшан эди, акс ҳолда бутун оиласини ўзи билан бирга олиб келмаган бўларди. Бу йил ҳам аниқ шунақа бўлади. "Олтин тўп" мен учун ортиқ ҳеч нарсани англатмайди", - дейди Рибери Football Espana нашрига берган интервьюсида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1