Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрда “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Тошкент шаҳри нинг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа туманларида Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг расмий телеграм каналида хабар берилган.
Шунга кўра, истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичлари ҳудудлар бўйлаб режа асосида алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Алмаштириш жараёнида қайси кўрсаткич билан ҳисоблагич ечилишини истеъмолчи вакили, электр энергия таъминоти корхонаси ходими ҳамда Мажбурий ижро бюроси ходимикўриши шарт. Ушбу ечилаётган ҳисоблагич кўрсаткичидан келиб чиқиб, истеъмолчининг қарздорлиги (дебитор ёки кредитор) шаклланади. Ҳисоблагич алмаштирилганлик ҳолати ҳисоб рақамда мавжуд бўлган маблағга умуман таъсири бўлмайди, яъни фуқаронинг ҳисоб рақамида мавжуд бўлган ортиқча маблағлари ўз ҳисоб рақамида сақланади.
Шуни инобатга олиб, барча истеъмолчилар ёки вояга етган истеъмолчи вакиллари ўз хонадонларида бўлишини таъминлашингизни сўраймиз.
– Фуқароларимиздан алмаштирилган ҳисоблагичларни рўйхатга олиш учун туман электр таъминоти корхонасига овора бўлиб келмасликларини, узундан-узун навбатларда турмасликларини сўраймиз, – дейди Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонасининг Электр энергиясини сотиш бўйича директори Даврбек Имомов. – Чунки янги ўрнатилганҳисоблагичларни рўйхатга олиш ишларини амалга ошириш корхонамиз мажбуриятига киришини маълум қиламиз. Шунингдек, мобил телефонингиз орқали Clic ва Payme орқали қарздорлик ҳолатларини кўриш ҳамда тўловларни амалга оширишларимумкинлигини билдирамиз.
Ҳисоблагичларни алмаштириш жараёнида шу маълум бўлдики, қарздорлиги учун автоматик тарзда тармоқдан ажратиш имкониятига эгазамонавий ҳисоблагични ўрнатишга айрим фуқаролар томонидан турли баҳоналар билан қаршилик билдириш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда.
Бунинг натижасида, айрим маҳаллалардаги хонадонларга ходимларнинг такрорий равишда қайта-қайта жўнатишга тўғри келмоқда, бу эса белгиланган муддатда ҳисоблагичларни алмаштириш ишларига тўсқинлик қилмоқда.
Шу сабабли фуқароларимиздан ҳисоблагичларни алмаштириш жараёнига тўсқинлик қилмаслик, балки ёрдам беришларини сўраймиз.






