1

Равшан Эрматов Осиёнинг энг яхши ҳаками деб тан олинди

СПОРТ 01.12.2014, 12:32
Равшан Эрматов Осиёнинг энг яхши ҳаками деб тан олинди

Хабарингиз бор, бу йил йилнинг энг яхши ҳаками бўлишга Эрон вакили Али Ризо Фағоний ва баҳрейнлик ҳакам Навоф Шукруллоҳ билан биргаликда ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам номзодлик қилаётган эди. Тадбир давомида Равшан Эрматов қитъамизнинг энг яхши ҳаками, деган номга эга бўлди.
Шу тариқа Эрматов бешинчи бора Осиёнинг энг яхши ҳаками деб тан олинди. Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз 2008, 2009, 2010 ва 2011 йилларда ҳам қитъада энг яхши ҳакам бўлган эди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим, Равшан Эрматов ёзда Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати вақтида тўртта ўйинни бошқариб, мундиаллардаги учрашувлари сонини 9 тага етказган ва бу борада рекорд ўрнатган эди.

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1