1

Бухородаги ўта муҳим объектларда шартли душманни қўлга олиш бўйича машғулотлар ўтказилди (Видео)

ЖАМИЯТ 28.05.2019, 09:43
Теглар: Видео
Бухородаги ўта муҳим объектларда шартли душманни қўлга олиш бўйича машғулотлар ўтказилди (Видео)

Ўтган ҳафтада Бухоро вилоятида жойлашган Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ушбу мажмуавий махсус-тактик машғулотларҳамкорликдаги қуролли кучлар тузилмалари ҳаракатларини мувофиқлаштириш,мобил бўлинмаларнинг ўта муҳим объектларга етиб бориш вақтларини қисқартириш, турли кўринишдаги ноқонуний тажовузларни олдини олиш, табиий ва техноген офатлар рўй берганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида ўтказилди.

Машғулотлар эрта тонгда тўсатдан чегара олди ҳудудларида шартли ноқонуний қуролланган жангарилар тўдаси тўпланаётганлиги, уларнинг мақсади бир неча ўта муҳим объектларда қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш эканлиги маълум бўлгач, мавжуд объектларда қўриқлашни кучайтирилган режимга ўтказишдан бошланди.

Мажмуавий махсус-тактик ўқувларда иштирок этаётган ҳамкорликдаги бўлинмалар ҳудудларга тезкорлик билан етиб борди ва шартли душманнинг эҳтимолий ҳаракатланиш йўналишида позициялар эгаллади.

Шундан сўнг, махсус-тактик ўқувларнинг асосий фазаси бошланди. Биринчи ўқув жойида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари махсус бўлинмаларинингҳарбий хизматчилари томонидан шартли ноқонуний қуролланган тузилмаларни қидириб топиш, қуршаб олиш ва яксон қилиш бўйича ҳамкорликдаги операция намойиш этилди.

Умумий хисобда 20—30 нафар “душман” гуруҳлари иккига бўлинган ҳолда давлат чегарасини бузиб,мамлакат ичкарисига ўтишга уринганидаҳамкорликдаги бўлинмалар томонидан ҳар томонданқуршовга олинди. Вертолёт авиацияси ёрдамида етиб келган махсус бўлинма ҳарбий хизматчилариэса уларни “яксон этишга киришди”.

Ҳарбий хизматчиларнинг уюшқоқлик билан амалга оширган ҳаракатлари натижасида “жангарилар” батамом йўқ қилинди. Портловчи қурилмалар ўрнатилган автомобиль ҳам зарарсизлантирилди.

Ундан кейинги ҳаракатлар давомида ўта муҳим объектлар атрофидаги аҳоли яшаш пунктида “гаровга олинганларни” озод қилиш операцияси Мудофаа, Ички ишлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизматива Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда амалга оширилди.

Кўргазмали тактик машғулотнинг сўнгги эпизоди шартига кўра, шартли душманлар томонидан мамлакатимиз учун ўта муҳим саналган кўприк эгалланиб, миналаштирилган. Кўприкни миналардан тозалаш учун сапёрлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ғаввослари жалб этилди.

Тегишли вазирлик ва идоралар куч тузилмалари билан хамкорликдаташкил этилган махсус-тактик ўқувлари муваффақиятли якунланди. Қуролли Кучлар куч тузилмалари ҳамда Қандим газни қайта ишлаш заводи мутасаддилари томонидан машғулотда фаол қатнашган ҳарбий хизматчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.


Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1