Ҳукумат қарори билан 2015 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон ҳудудида учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш (оғирлиги 2 минг кг дан ортиқ бўлмаган жиҳозланган бўш самолётлар ва бошқа учиш аппаратлари) тақиқланади, дея ёзмоқда uz24.uz
Мазкур ҳужжат ҳаво кемаларидаги парвозларнинг хавфсизлигини таъминлашга ҳамда Ўзбекистон ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш аппаратлари томонидан рухсат этилмаган парвозлар амалга оширилишининг олдини олишга қаратилган.
Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси ходимларига юқорида кўрсатилган фактларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш ҳамда айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича зарур чораларни кўриш ҳақида кўрсатма берилди.