1

Мудофаа вазири ўринбосари иштирокидаги сайёр қабуллар давомида кўплаб инсонлар муаоммоси ижобий ҳал бўлмоқда

ЖАМИЯТ 30.05.2019, 10:25
Мудофаа вазири ўринбосари иштирокидаги сайёр қабуллар давомида кўплаб инсонлар муаоммоси ижобий ҳал бўлмоқда

28—29 май кунлари Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигидаги масъул мансабдор шахслардан иборат гуруҳ Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Термиз гарнизонида жойлашган “Оила маркази”да сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида Мудофаа вазирлиги марказий аппаратидан иборат ишчи гуруҳ баробарида округ қўмондонлиги масъул офицерлари ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий пенсионерларнинг мавжуд муаммолари, талаб, таклиф ва эҳтиёжлари ўрганилиб, уларга амалий кўмак бериш юзасидан иш олиб борилди.

Турфа мурожаатлар билан сайёр қабул гуруҳига юзланаётган юртдошларимизнинг оғири енгил, узоғи яқин бўлмоқда. Хусусан, саломатлиги туфайли йиллар давомида азият чекиб келаётган нафақадаги подполковник Ғарибжон Сафаровнинг сайёр қабул гуруҳининг ташаббуси ва беминнат ёрдамидан кўнгли тўлди. У июнь ойининг биринчи ўн кунлиги ичида ўз ташхиси бўйича билан Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталида даволанадиган бўлди. Агар зарурат туғилса, ҳатто хориж шифохоналарига ҳам йўлланма олишига имкон бўлишига ваъда берилди.

Шунингдек, марҳум ҳарбий хизматчиларнинг оиласи ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ.

“Сайёр қабул бўлишини эшитиб, Сариосиёдан Термиз шаҳрига келдим. Турмуш ўртоғим ҳарбий хизматчи бўлиб, у вафот этган. Ҳозирда оилавий шароитимиз оғир аҳволда. Мудофаа вазири ўринбосари билан учрашиб, бизни қийнаётган муаммоларни баён этдим. У киши менинг мурожаатимни тинглаб, зудлик билан муаммомни ҳал этдилар. Бунинг учун барча ташаббускор, фидойи инсонларга раҳмат айтаман”, – дейди Гулжамол Улашева.

Ўзини қийнаб турган масала бўйича сайёр қабулга келаётган юзлаб фуқаро мамнун: оғири енгил, мушкули осон.

Сайёр қабул ишчи гуруҳи билан биргаликда Сурхондарё вилоятининг давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам ҳамюртларимизга қулоқ тутаркан, уларнинг соғлиқни сақлаш, таълим, спорт, банк ва кредит, бандликка кўмаклашиш кабиижтимоий-маиший муаммоларига ечим топди.

  • Вилоят марказий банк бошқармаси вакиллари менга тадбиркорлик бошлашим ва имтиёзли кредит олишим учун нималарга эътибор қаратишим ҳақида муҳим йўл-қўриқлар кўрсатди, – дейди Дилшода Шодиева. – Турмуш ўртоғим – ҳарбий хизматчи. Мен хусусий тадбиркорлик орқали оилавий даромадимизга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

Бундан ташқари, ушбу сайёр қабуллар Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон ҳамда Шеробод туманларида жойлашган ҳарбий қисмларда ҳам ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, шу каби сайёр қабуллар эртага, 30 май куни Қарши шаҳарида, 31 май куни эса Бухоро шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1