1

Ногирон-ампутантлар терма жамоаси ЖЧ иштирокини ғалаба билан бошлади

СПОРТ 02.12.2014, 08:44
Ногирон-ампутантлар терма жамоаси ЖЧ иштирокини ғалаба билан бошлади

Мексиканинг Кулиакан шаҳрида бўлиб ўтаётган футбол бўйича ногирон-ампутантлар ўртасидаги навбатдаги жаҳон чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба билан бошлади.
Дунёнинг йигирма икки давлати терма жамоаси ғолиблик учун кураш олиб бораётган мусобақада ҳамюртларимиз амалдаги жаҳон чемпиони сифатида иштирок этмоқда. Дастлабки учрашувда Украина вакилларига қарши майдонга тушган футболчиларимиз рақиб дарвозасига жавобсиз еттита тўп киритди.
«A» гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси кейинги ўйинларни Ирландия ва Бразилия терма жамоаларига қарши ўтказади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1