1

“Бухоро мероси” илмий-тадқиқот маркази иш бошлади

ЖАМИЯТ 02.12.2014, 09:12
“Бухоро мероси” илмий-тадқиқот маркази иш бошлади

Ушбу нодавлат нотижорат ташкилоти Бухоро вилояти ҳудудида ўз фаолиятини олиб боради. “Бухоро мероси” маркази иш юритиши учун Пойи Калон архитектура ансамбли майдонининг жанубида жойлашган реставрацияга муҳтож Амир Олимхон мадрасаси ажратилди. Бу ҳақда kultura.uzга марказ директори, тарих фанлари доктори Роберт Альмеев хабар берган.  

Илмий-тадқиқот марказининг асосий мақсади – Бухоронинг маънавий-маърифий, маданий меросини, унинг Шарқ ва Ғарбни боғлаб турувчи Буюк ипак йўлида тутган ўрнини ўрганиш, шунингдек қадимий шаҳарни жаҳон сайёҳлик марказларидан бири сифатида ривожлантириш бўйича стратегик режа ишлаб чиқишдан иборатдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1