1

Ногирон-ампутантлар ўртасидаги ЖЧ: Ўзбекистон-Ирландия 6:1

СПОРТ 02.12.2014, 16:46
Ногирон-ампутантлар ўртасидаги ЖЧ: Ўзбекистон-Ирландия 6:1

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Мексикада давом этаётган ЖЧ-2014 баҳслари гуруҳ босқичи 2-турида Ирландия терма жамоаси устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мавзур Умархўжаев қўл остидаги Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 1 декабрь, душанба куни Ирландия терма жамоасига қарши майдонга тушишди.
Учрашув тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб бўлинганди - 1-таймни 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаган Ўзбекистон футболчилари якунда 6:1 ҳисобида зафар қучишди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақадаги дастлабки учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Украина устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Бразилия терма жамоасига қарши баҳс олиб борилади. Учрашув 2 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Мавзур Умархўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ногирон-ампутантлар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони саналади ва терма жамоа Мексикадаги Жаҳон чемпионатида ўз унвонини ҳимоя қилади.
Маълумот ўрнида, Мексиканинг Кулиакан шаҳри мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатида жами 22та терма жамоа иштирок этмоқда.

Манба: www.the-uff.com   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1