АсосийJinoyat

Қарздор 15 кун ичида 59 миллион сўм тўлади

'Қарздор 15 кун ичида 59 миллион сўм тўлади'ning rasmi

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг ҳукми билан судланувчи А.Ёрматов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25. 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан энг кам иш ҳақининг 292 баравари миқдорида 59 миллион 197,1 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

Мазкур жиноий жаримани ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати Бюронинг Фарғона туман бўлимига 27.05.2019 йилда келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан қарздорга “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунига асосан жаримани тўлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат белгиланган ҳамда ушбу муддат тамомлангач, мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиши ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилган.

Қонун талаблари моҳиятини тўғри англаган қарздор А.Ёрматов 59 миллион 197,1 минг сўм жаримани нақд шаклда тўлиқ тўлаб берди. Бу билан фуқаро А.Ёрматов ҳам вақтини, ҳам нақдини тежаб қолди.

    Бошқа янгиликлар