1

Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини Хитой мутахассислари томонидан кузатилади

СПОРТ 03.12.2014, 09:43
Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини Хитой мутахассислари томонидан кузатилади

Хабарингиз бор, айни пайтда Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси БАА давлатида Осиё кубогига тайёргарлик кўриш мақсадида дастлабки йиғинни ўтказмоқда.

Терма жамоамиз ўз олдида бош мақсадни қўйган ва бу борада Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан қўллаб-қувватланган.
Йиғин учун барча керакли нарсалар мураббийлар штабига шай қилиб берилган. Футболчиларимиз эса, фақатгина натижа кўрсатишлари керак, холос. Бошқача йўли ҳам йўқ.
Хуллас, Ўзбекистон термасининг БАА йиғини, умуман Осиё кубогига тайёргарлик босқичи бошқа термалар томонидан қизиқишни уйғотмоқда. Бу ҳақида Осиё матбуотидаги чиқишлардан ҳам билса бўлади. Яна аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, термамизнинг Дубайдаги йиғини Хитой футбол федерацияси томонидан ташкил қилинган махсус гуруҳ томонидан кузатилади. Албатта, бу норасмий тарзда.
Яъни, ушбу гуруҳ  - мутахассислар, сайёҳлар ва маҳаллий фуқаролардан ташкил топган бўлиб, термамиз турган меҳмонхонадан бошлаб, машғулотлар майдончасигача кузатишларни амалга оширади. Ўзбекистон футболчилари ҳақида тўплаган маълумотларни Хитой миллий терма жамоаси мураббийлар штабига етказишади. Миржалол Қосимов шогирдларининг суст жиҳатлари, камчиликлари ва "яширин қуроллари" чуқур ўрганилади.
Ҳар ҳолда мана шундай маълумотлар Хитой матбуотида секин-аста чиқмоқда. Буни улар оддий рақибни ўрганишга йўйишмоқда.
Нима ҳам дердик?! Бунақа ҳолатлар дунё футболида бор нарса ва бундан ҳайрон қолиш керак эмас. Бу ҳам рақиб ҳақида маълумотларни тўплашнинг бир тури ҳисобланади.
Биз эса, умид қилишда давом этамиз. Ишонамизки, термамиз керакли ўйин амалиётларига эга бўлади.

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1