1

Жиззахда гўшт 22 минг сўм

ЖАМИЯТ 03.12.2014, 09:50
Жиззахда гўшт 22 минг сўм

Жиззах шаҳридаги бозор ва савдо расталарида сотилаётган мол ва қўй гўшти учун бир хил нарх белгиланиши мумкин, дея хабар берилмоқда шаҳар ҳокимлиги сайтида.

Истеъмолчилар гўштни дўкон ва расталарда сотувчилардан 22 минг сўмдан сотишини талаб қилишлари сўралади. Ушбу нарх 2015 йилнинг 10 январига қадар амал қилади.

Айни пайтда Жиззах шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига арзон ва сифатли гўшт етказиб бериш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.

Бундан ташқари бозорлар, аҳоли гавжум ҳудудлар ва маҳаллалар ҳудудида арзон нархларда сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бериш мақсадида “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмарка”ларини ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1