1

Навоий шаҳар ҳокими аҳоли саволларига батафсил жавоб қайтарди

ЖАМИЯТ 03.12.2014, 09:59
Навоий шаҳар ҳокими аҳоли саволларига батафсил жавоб қайтарди

“Олтин водий” маҳалласида жойлашган “Қизилқум кўрки” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига қарашли кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар билан Навоий шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов иштирокида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда ҳокимликнинг масъул мутахассислари, ширкат ходимлари, маҳалла раиси ва фаоллари иштирок этди. 
Учрашувда шаҳар ҳокими Н.Ахатов сўзга чиқиб, аҳоли турар жойлари, кўп қаватли уйларда 2014-2015 йилларда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, биноларни мавсумга тайёрлаш, ободонлаш­тириш иш­лари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 
Шунингдек, қатнашчилар “Қизилқум кўрки” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан ҳудуд аҳолисининг қиш мавсумига тайёргарлиги, коммунал хизматларни яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар намунали ташкил этилаётганлигини таъкидлаб ўтишди.
Мулоқот давомида маҳалла аҳолиси тегишли мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1