1

Ҳазил сабаб сал бўлса 3 яшар бола ёниб кетарди

ЖАМИЯТ 03.12.2014, 11:54
Ҳазил сабаб сал бўлса 3 яшар бола ёниб кетарди

ИИВ маълумотига кўра, ўтган ҳафтада республикада 232та ёнғин қайд этилган бўлиб, натижада 9 киши жабр кўрган ва уч киши ҳалок бўлган, деб ёзмоқда podrobno.uz.

Навоий ва Андижон вилоятларида содир бўлган икки ҳодисада ёш болалар жабр кўрганлиги кишини ғазаблантиради.

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида ёнғин фуқаро Т.Акбаровнинг 3 яшар ўғлининг ҳазили сабаб юзага келган. Натижада хонада турган беланчак, шунингдек ундаги бола жабр кўрди. Танаси куйган бола ўз вақтида касалхонага етказилди.

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи Ш.Очилова хонадонида эса қаровсиз қолдирилган шам сабаб уйга ўт кетди. Бунинг натижасида уй эгасиниг эндигина бир ёшга тўлган қизи жароҳатланди.

Бундан ташқари Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида рўй берган ёнғинда ҳам одам куйиши кузатилди. Бу ҳодиса маст ҳолатда сигарет чеккан А.Маҳмудов уйида содир бўлди.

Ўтган ҳафтада ўт ўчирувчилар томонидан 957.8 миллион сўмлик уй-жой ва 733.2 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар сақлаб қолинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1