1

«Бунёдкор»нинг БАА, «Ал-Жазира»нинг Ўзбекистон клублари билан ўзаро ўйинлари

СПОРТ 03.12.2014, 15:59
«Бунёдкор»нинг БАА, «Ал-Жазира»нинг Ўзбекистон клублари билан ўзаро ўйинлари

17 февраль куни Тошкентда “Бунёдкор” ва “Ал-Жазира” клублари гуруҳ босқичига чиқиш учун куч синашишади.
Эътиборингизга “Бунёдкор”нинг Бирлашган Араб Амирликлари, “Ал-Жазира”нинг эса Ўзбекистон клублари билан ўзаро ўйинлари натижаларини келтириб ўтмоқчимиз.
“Қалдирғочлар” бунгача БАА клублари билан қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси – Осиё Чемпионлар лигаси баҳслари доирасида олти бор рўбарў келишган. Шуларнинг 3тасида ғалаба, 2тасида дуранг қайд этишган. Бир ўйинда эса имконият бой берилган. Тўплар фарқи – 10:6, “Бунёдкор” фойдасига.
02.03.2011
Гуруҳ босқичи. 1-тур
“Ал-Ваҳда” – “Бунёдкор” 1:1 (0:0)
Голлар: Ҳайдаров 85 (0:1), Хуго (88)
03.05.2011
Гуруҳ босқичи. 5-тур
“Бунёдкор” – “Ал-Ваҳда” 3:2 (2:1)
Голлар: Матар 2 (0:1), Трифунович 11 (1:1), Трифунович 35 (2:1), Хуго 54 пенальти (2:2), Солиев 85 (3:2)
09.03.2010
Гуруҳ босқичи. 2-тур
“Ал-Ваҳда” – “Бунёдкор” 1:2 (0:1)
Голлар: Денилсон 37 (0:1), Денилсон 85 (0:2), Ал-Хузайра 89 (1:2)
28.04.2010
Гуруҳ босқичи. 6-тур
“Бунёдкор” – “Ал-Ваҳда” 4:1 (2:0)
Голлар: Ривалдо 28 (1:0), Денилсон 31 (2:0), Денилсон 57 (3:0), Ҳайдаров 79 (4:0), Раззақ 90 (4:1)
18.03.2009
Гуруҳ босқичи. 2-тур
“Ал-Шабаб” – “Бунёдкор” 2:0 (2:0)
Голлар: Обаид 3(1:0), Мгуни 39 (2:0)
19.05.2009
Гуруҳ босқичи. 6-тур
“Бунёдкор” – “Ал-Шабаб” 0:0
“Ўргимчаклар” лақаби билан ном қозонган Абу-Дабининг “Ал-Жазира” жамоаси бунгача Осиё Чемпионлар лигасида олти мавсум иштирок этган бўлса-да, фақатгина 2012 йилда Ўзбекистон клуби билан тўқнаш келган. Ўша йили “Ал-Жазира” жамоаси билан Қаршининг “Насаф” клуби гуруҳ босқичида куч синашган эди. Эътиборлиси, ҳар иккала учрашувда ҳам “Ал-Жазира” ғолиб чиққан. Қаршида 4:2, Абу-Дабида 4:1.
07.03.2012
Гуруҳ босқичи. 1-тур
“Насаф” – “Ал-Жазира” 2:4 (2:0)
Голлар: Мусаев 2 (1:0), Раби 18 автогол (2:0), Абдуллоҳ 39 (2:1), Муса 68 (2:2), Баре 75 (2:3), Оливейра 88 (2:4)
02.05.2012
Гуруҳ босқичи. 5-тур
“Ал-Жазира” – “Насаф” 4:1 (4:0)
Голлар: Баре 6 (1:0), Оливейра 14 пенальти (2:0), Оливейра 33 (3:0), Оливейра 42 пенальти (4:0), Шомуродов 69 (4:1)

Манба: www.fcbunyodkor.com 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1