1

Ўзбекистон соҳиби-матонатлари Бразилияни йирик ҳисобда мағлуб этишди

СПОРТ 03.12.2014, 16:18
Ўзбекистон соҳиби-матонатлари Бразилияни йирик ҳисобда мағлуб этишди

Ўзбекистон соҳиби-матонатлар терма жамоаси Мексикада давом этаётган ЖЧ-2014 баҳслари гуруҳ босқичи 3-турида Бразилия терма жамоасини йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мавзур Умархўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон соҳиби-матонатлар терма жамоаси 2 декабрь Жаҳон чемпионати баҳслари гуруҳ босқичи сўнгги турида Бразилия терма жамоасига қарши майдонга тушишди. Учрашувда устунликка эришган Ўзбекистон терма жамоаси якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳда 1-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақадаги дастлабки учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Украина устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, 2-турда Ирландия ҳам йирик 6:1 ҳисобида мағлуб этилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Мавзур Умархўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ногирон-ампутантлар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони саналади ва терма жамоа Мексикадаги Жаҳон чемпионатида ўз унвонини ҳимоя қилади.
Маълумот ўрнида, Мексиканинг Кулиакан шаҳри мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатида жами 22та терма жамоа иштирок этмоқда.

Манба: www.the-uff.com   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1