АсосийJinoyat

Жўхорилар орасига нима экилган эди?

'Жўхорилар орасига нима экилган эди?'ning rasmi

Божхона ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйишди.

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилигига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликдаЧироқчи туманида тезкор тадбир ўтказишди. Тадбир давомида Чироқчи туманида фуқаро
Х.З. нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ҳовлининг томорқа ер майдонида узум токлар орасида 4 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги яширин тарзда парваришлаб келинаётганлиги фош этилди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб мазкур туманда яшайдиган яна бир фуқаро Б. Ч. нинг ҳам яшаш хонадони белгиланган тартибда текширилди. Натижада, ҳовлидаги жўхори ўсимлиги экилган майдонда яширин тарзда 6 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ноқонуний парваришлаб келинаётганлигианиқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар