1

Ўзбекистонда илк бора "Фарқлилар ва тенглар бирлиги" фестивали ўтказилмоқда

ЖАМИЯТ 03.12.2014, 16:40
Ўзбекистонда илк бора "Фарқлилар ва тенглар бирлиги" фестивали ўтказилмоқда

Жорий йилда илк бора Халқаро Ногиронлар кунига бағишланган “Фарқлилар ва тенглар бирлиги” фестивали ўказилмоқда, дея хабар қилмоқда uz24.uz.

Фестиваль барча одамларга уларнинг жисмоний ва бошқа фарқларига қарамай тенг имкониятларни яратишга қаратилган. Шунингдек, мазкур фестиваль доирасида жамоатчилик эътиборини ногиронлар обрўси, ҳуқуқлари, фаровонлигини ҳимоя қилиш масалаларига қаратиш ҳамда улар жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётига қўшиши мумкин бўлган ҳиссаси ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш кўзда тутилган.

Фестивалда БМТнинг “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенцияни ратификация қилишга тайёргарлик кўриш бўйича Миллий иш режаси ҳам тақдим этилади. Мазкур лойиҳа видео-ролик кўринишида намойиш этилади.

Ушбу тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон ННТларининг маслаҳат кенгаши билан биргаликда ташкил этилган.

БМТнинг Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистикасига кўра, ногирон инсонлар дунё аҳолисининг тахминан 15 фоизини ташкил этиб, дунёнинг энг йирик озчилиги деб ҳисобланади.

Ҳар йили 3 декабр куни нишонланувчи Халқаро Ногиронлар куни жамоатчиликни ногиронлар масалалари тўғрисида хабардор қилиш, ногиронларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ҳамда улар учун бошқа инсонлар билан тенг имкониятларни яратиш мақсадини кўзлайди. Ушбу кун, 1992 йилда БМТнинг Бош Ассамблеяси резолюцияси билан қабул қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1