1

“Нексия”га яширилган 283 миллион сўмлик уяли телефонлар фош этилди

ЖИНОЯТ 12.06.2019, 09:20
“Нексия”га яширилган 283 миллион сўмлик уяли телефонлар  фош этилди

Божхона ходимлари уяли телефонларнинг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Марғилон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида шу каби ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.

Тадбир давомида, “Водил-Фарғона-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро М.Х бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автомашина Марғилон шаҳрида тўхтатилиб кўздан кечирилди.
Натижада автомашина юкхонасида муқаддам қўшни мамлакатдан олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 9 турдаги 283 миллион сўмлик 262 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1