АсосийJinoyat

Қўйлиқдаги оммавий муштлашувнинг икки нафар иштирокчиси қамоққа олинди (Видео)

'Қўйлиқдаги оммавий муштлашувнинг икки нафар иштирокчиси қамоққа олинди (Видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган оммавий муштлашув бўйича Бош прокуратура вакили ахборот берди.

Воқеа 5 июнь куни соат 19:50 ларда Тошкент шаҳар Миробод туманидаги "Осиё бургер" овқатланиш шаҳобчаси олдида рўй берган. Бир гуруҳ шахсларнинг безорилиги оқибатида жанжал келиб чиққан. Жанжал натижасида улардан бирига пичоқ билан жароҳат етказилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси иккинчи қисм «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Икки нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.


Бошқа янгиликлар