1

«Реал» жавоб ўйинида ҳам «Корнелья»ни тор-мор этди ва қийинчликсиз кейинги босқичга чиқди (видео)

СПОРТ 03.12.2014, 18:29
«Реал» жавоб ўйинида ҳам «Корнелья»ни тор-мор этди ва қийинчликсиз кейинги босқичга чиқди (видео)

Испания Кубогининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган “Реал” ҳамда “Корнелья” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 5:0 ҳисоби қйд этилиб, мадридликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, биринчи бўлимнинг 16-дақиқасида Хамес Родригес ҳисобни очди. Орадан 15 дақиқа ўтгач, Иско рақиб дарвозасига иккинчи тўпни киритди. 3 дақиқа ўтгач Хамеснинг ўзи ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида “Корнелья” ҳимоячиси Лопеснинг автоголи, ҳисоб 4:0 кўринишга келишини таъминлади. Ниҳоят, саккиз ойдан буён биринчи бор майдонга тушган Хесе меҳмон жамоа дарвозасини бешинчи маротаба ишғол этиб, якуний 5:0 натижасини ўрнатди.

Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра умумий 9:1 ҳисобида ғалаба қозониб, қийинчиликсиз мусобақанинг 1/8 финал босқичига йўл олди.

Испания кубоги , 1/16 финал

Реал Мадрид – Корнелья 5:0 (3:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 16 Хамес, 2:0 – 31 Иско, 3:0 – 34 Хамес, 4:0 – 60, автогол Лопес, 5:0 – 77 Хесе.
Дастлабки ўйин: 4:1.

Манба: www.uff.uz   

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1