1

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун Call-марказ ишга тушди

ЖАМИЯТ 14.06.2019, 21:32
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун Call-марказ ишга тушди

Айни кунларда абитуриентларни, ота-оналарни кўплаб саволлар қийнайди. Хўш, улар бундай вазиятда кимга, қачон, қай тартибда мурожаат қилиши мумкин?

Республикамизда 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш, жорий этилган янгиликлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиб бориш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Call-марказ ташкил этилди.

Фуқаролар (71) 246-16-04 телефон рақами орқали Call-марказ билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1