1

Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон чемпиони

СПОРТ 05.12.2014, 12:37
Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон чемпиони
Бразилияда 9 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўтказилган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида деярли барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда ўз ёши тоифасида жаҳон тожини қўлга киритди. Бу ҳақда sports.uz хабар бермоқда. 
Жавоҳир чемпионат давомида 8.5 очко жамғаришга эришди. Кумуш медалга сазовор бўлган туркиялик Ишик Чан 7 очко тўплашга эришди. 
Жавоҳирнинг укаси Исломбек Синдаров эса 7 ёшгача бўлган болалар ўртасида бронза медали эгасига айланди. Аслида бу тоифада дастлабки 3 поғонани эгаллаган шахматчилар: ҳиндистонлик Шах Дев, мўғилистонлик Лхагваямтс Очирбат ва Исломбекнинг натижалари бир хил – 7.5 очко. Бироқ Исломбек юришлар сони ва турли рейтинг поғоналарига эга бўлган рақиблари билан ўйин натижалари ҳисобига учинчи ўрин билан кифояланди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1