1

Ўзбекистон U23 терма жамоаси саралашни Ҳиндистонга қарши баҳс билан бошлайди

СПОРТ 05.12.2014, 14:12
Ўзбекистон U23 терма жамоаси саралашни Ҳиндистонга қарши баҳс билан бошлайди

23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш босқичига қуръа ташланганидан хабарингиз бор. Ўзбекистон терма жамоаси "Е" гуруҳида Сурия, Ҳиндистон ва Бангладеш билан беллашадиган бўлди.

Мазкур гуруҳ ўйинлари Бангладешда бўлиб ўтади. ОФК ўйинлар тақвимини тасдиқлади. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки ўйинни 27 март куни Ҳиндистонга қарши ўтказади. Шуҳрат Мақсудов шогирдлари 2-турни Бангладешга қарши ўтказишса (29 март), сўнгги тур ўйинлари 31 март куни Сурияга қарши бўлиб ўтади.

Кеча ташланган қуръага кўра, жамоалар 10та гуруҳга бўлинишди. Гуруҳ ғолиблари ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 5та жамоа финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишади. Осиё чемпионати эса 2016 йилнинг январь ойида Қатарда бўлиб ўтади ва у Рио-2016 олимпиадаси учун саралаш вазифасини ўтаб беради.

Манба: www.stadion.uz.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1