АсосийJamiyat

Қўқонда илк ҳарбий маҳалла ташкил этилди

'Қўқонда илк ҳарбий маҳалла ташкил этилди'ning rasmi

Ёшу-қари шодумон. Кўзларда қувонч, чеҳраларда мамнунлик акси. Эгнидаги ҳарбий лисоблари ўзига ярашган Ватан ҳимоячилари ва уларнинг оила аъзолари бир ерда жам. Боиси бугун Республикамиздаги ҳарбий маҳаллалар сафи яна биттага кўпайди.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги69-ҳарбий шаҳарчада катта тантанага айланган очилиш маросими яқинларнинг ширин дийдорию самимий гурунглар билан ёдда қоладиган бўлди. Ҳарбий маҳалла бу ерда буюк бобокалонимизга муносиб издошлар етишсин деган эзгу ният билан Амир Темур деб номланди.

Айни пайтда Амир Темур номли маҳаллада 300 дан зиёд ҳарбий хизматчилар оиласи истиқомат қилмоқда. Эътиборлиси, давлатимиз раҳбари илгари сурган 5 ташаббус ушбу ҳудудда ҳам амалётга татбиқ қилинмоқда.

– Ташаббус доирасида ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда, –дейди маҳалла раиси Баҳодир Бердиев. – Ҳадемай маҳалламизда янги тикувчилик цехи иш бошлайди. Маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолиятининг йўлга қўйилиши эса маҳаллааҳолиси учун яна бир қулайлик бўлди.

Ҳаммадан ҳам болажонларнинг севинчи ичига сиғмаяпти. Боиси энди улар уйи яқинидаги санъат, спорт ва компьютер саводхонлиги бўйича тўгаракларда билимларини ошириши мумкин. Зиё маскани бўлган кутубхона эса аллақачон мутолаага ошно ёшлар билан гавжум бўлиб улгурган.

– Қўшиқ айтиш жону дилим, – дейди Беҳрузжон Раҳматуллаев. – Маҳалламизда ташкил этилган мусиқа тўгарагига биринчилардан бўлиб ёзилдим. Катта бўлсам она Ватанимизни улуғловчи, инсонларни яхшиликка чорловчи қўшиқлар куйлайман. Юртим довруғини дунёларга достон қиламан.

Аслида, республикамизнинг барча ҳудуларида қулоч ёзаётган бу каби ислоҳот одимлари ҳарбий шаҳарчаларда ҳам мана шундай катта орзуларга қанот бўлмоқда.

    Бошқа янгиликлар