1

Адлия ходимлари аҳолига ҳуқуқий ёрдам акциясини ўтказмоқда

ЖАМИЯТ 24.06.2019, 12:03
Адлия ходимлари аҳолига ҳуқуқий ёрдам акциясини ўтказмоқда

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб адлия органлари томонидан оммавий street-law лойиҳаси ўтказилмоқда. Акция давомида адлия ходимлари ҳудудлардаги олий таълим муассасаларининг ҳуқуқ фанига ихтисослашган факультетлари, юридик коллежлар талабаларидан иборат кўнгиллилар билан биргаликда кўчаларда, хиёбонларда, маҳаллаларда ва аҳоли гавжум жойларда фуқароларга ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.

Street-law тадбирлари давомида аҳоли ўртасида бузилаётган йўл қоидалари, истеъмолчи ҳуқуқи, жамоат жойида тамаки чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш тақиқланганлиги каби масалалар юзасидан кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда ва тарқатма материаллар улашилмоқда.

Шунингдек, ижтимоий-ҳуқуқий сўров анкеталари ҳам тарқатилмоқда.

Тадбирдан мақсад фуқароларнинг кундалик турмуш шароитида, уйда, кўчада, турли муассасаларда , бир сўз билан айтганда кундалик турмушда ўз ҳуқуқидан фойдаланишларига ёрдам бериш, ҳар бир ижтимоий-иқтисодий ва шахслараро муносабатларнинг қонунга мувоофиқ амалгаоширилишини таъминлашдан иборат.

Ушбу тадбир фуқароларга фойдали бўлиши билан бир қаторда унда иштирок этаётган талаба ёшлар учун ҳам ўзига хос амалиёт ва маҳорат мактаби вазифасини ўтамоқда. Зеро бўлажак ҳуқуқшунослар фақат назарий билимлар билан чегараланиб қолмай, амалиётда реал инсонларнинг реал муаммолари билан ишлаш кўникмаларини ўзларида шакллантирмоқдалар.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1