1

Намунали истеъмолчи доим эътиборда

ЖАМИЯТ 24.06.2019, 16:20
Намунали истеъмолчи доим эътиборда

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Қарши туманида яшовчи бир қанча истеъмолчилар тақдирланди.

Бюро директорининг 52-сонли буйруғига асосан Қарши тумани “Дашт” МФЙ ҳудудида яшовчи 4 нафар фуқаролар энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашда фаол иштироки учун рағбатлантирилди.

Хусусан, 07.06.2019 йилда ўтказилган тадбир давомида Дашт МФЙ. фуқаролари Б.Эргашева, Б.Бобаниёзов, К.Омонов ва Н.Авлиякуловаларга Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан ташаккурнома эълон қилиниб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Тадбир давомида сўзга чиққан ёши улуғмаҳалланинг барча ёшдагилари учун ўрнак бўлиб келаётган нуроний онахон, фоал наъмунали истеъмолчи Эргашева Башоратхон она сўзга чиқиб, барча маҳалла фуқароларини янада фаол бўлишга, коммунал тўловларни тўлашдаги мажбуриятларини сидқидилдан бажариб, “Дашт” МФЙ.ни нафақат Қарши туманидаги, балки бутун вилоятдаги энг намунали маҳаллага айлантиришда ўз хизматларини аямасликларига чақирди ва бу каби эътибор уларнинг масъулиятини янада оширишини эътироф этди.

Шунингдек, тадбир давомида сўзга чиққан МИБ.нинг Қарши туман бўлими бошлиғи ўринбосари А.Беккулов “Дашт” маҳалла аҳолисига миннатдорчилик билдириб, бу каби хайрли тадбирлар давом этишини маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1