1

Япониядаги мусобақа вакилларимиз учун омадсиз бошланди

СПОРТ 06.12.2014, 11:36
Япониядаги мусобақа вакилларимиз учун омадсиз бошланди
Япониянинг Токио шаҳрида дзюдо бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи турнир старт олди. Дастлабки кун баҳсларида ҳамюртларимиздан Диёрбек Ўрозбоев ҳамда Ришод Собиров татамига чиқишди. 
Диёрбек илк беллашувда америкалик Аарон Кунихирони таслим этди. Бироқ иккинчи даврада жаҳон рейтингини бошқариб келаётган мўғилистонлик Болдбаатар Ганбатга имкониятни бой бериб қўйди. Ришод Собиров ҳам дастлабки баҳсда ироқлик Кадим Кадимни доғда қолдирди, лекин учинчи даврада украиналик Георги Зантараяга қарши баҳсда омад етишмади. 
Эртага -73 ва -81 килограмм вазн тоифасидаги юртдошларимиз иштирокларини бошлашади. 
SPORTS.UZ

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1