1

МИБ директори ўринбосари Андижонда сайёр қабул ўтказди

ЖАМИЯТ 25.06.2019, 09:24
МИБ директори ўринбосари Андижонда сайёр қабул ўтказди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Бердиалиев Содиқжон Алижонович жорий йилнинг 24 июнь кунлари Андижон вилоятида сайёр қабулларни ўтказди.

Сайёр қабул жараёнларида жами 2 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаати қабул қилиниб, уларни жойида ҳал қилиш чоралари кўрилди. Мурожаатлар асосан энергия ресурсларидан қарздорлик, алимент ҳамда зарар суммаларини ундириб бериш, тизимга ишга қабул қилиш каби масалалар билан боғлиқ бўлди. Барча масалалар бирма-бир тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди, тегишли муддатлар белгиланди ҳамда фуқароларга зарур тушунтиришлар берилди.

Жумладан, Андижон шаҳри Машраб кўчасидаистиқомат қилувчи Х.Тешабоев“Хонобод броллер”МЧЖ бошқарувчиси суд қарорим ижросини таъминлаш ҳақтидаги мурожаати бўйича амалий ёрдам кўрсатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1