1

Ампутантлар ўртасида ЖЧ. Ўзбекистон Анголага ютқазиб қўйди

СПОРТ 06.12.2014, 11:38
Ампутантлар ўртасида ЖЧ. Ўзбекистон Анголага ютқазиб қўйди

Мексикада бўлиб ўтаётган ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ярим финалчилар номи маълум бўлди. Афсуски, Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда кутилмаганда Анголага ютқазиб қўйди.

Африкаликлар томонидан танланган тактика уларга ғалаба келтирди. Ўйиннинг 21-дақиқасида олис масофадан урилган голган вакилларимиз жавоб қайтара олишмади (ўйин 25 дақиқадан 2 тайм давом этади). Шу тариқа, сўнгги 3та ЖЧда ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон у сафар "тахт"ни топширадиган бўлди.

Россия терма жамоаси Бразилияни 4:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Туркия ҳам Гаити устидан йирик ҳисобда (3:0) зафар қучди. Польша терма жамоаси Аргентина мағлуб этиб (2:1), ярим финалга чиқди. Ярим финалда Ангола-Туркия, Россия-Польша ўйинлари ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси ва чорак финалда ютқазган бошқа жамоалар 5-8-ўринлар учун баҳс олиб боришади.

Манба: www.stadion.uz.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1