Қишки Олимпия ўйинлари ўтказиладиган шаҳарлар номи маълум бўлди

СПОРТ 25.06.2019, 12:54
Қишки Олимпия ўйинлари ўтказиладиган шаҳарлар номи маълум бўлди

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро олимпия қўмитасининг 134-сессияси иш бошлади. Унда 7 йилдан сўнг бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига мезбон шаҳар номини аниқлаш масаласи кўрилди.

2026 йили ўтказиладиган Олимпиадага номзод шаҳарлар орасида Италиянинг Милан ва Кортина д'Ампеццо (биргаликда) ҳамда Швециянинг Стокгольм шаҳарлари асосий даъвогарлардан бўлди. Якуний овоз бериш натижаларига кўра, 2026 йилнинг 6-22 февраль кунлари ўтказиладиган XXV қишки Олимпия ўйинлари Милан ва Кортина д'Ампеццо шаҳарларида ўтказилиши эътироф этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йили ўтадиган XXIV қишки Олимпиада Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1