1

Ислом Тўхтахўжаев ОФК томонидан 4та ўйинга дисквалификация қилинди

СПОРТ 06.12.2014, 14:28
Ислом Тўхтахўжаев ОФК томонидан 4та ўйинга дисквалификация қилинди

Осиё Футбол Конфедерацияси Тартиб-интизом Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унга кўра ОФК мусобақалари доирасидаги учрашувларда тартиб-қоидани бузган бир қатор футболчилар тегишли тартибда жазога тортилди.

Эътиборли томони, жазоланганлар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ҳам бор. “Локомотив” футболчи 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилган Осиё ўйинлари нимчорак финалидаги Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани учун 4та ўйинга дисквалификация қилинди. Шунингдек, Тўхтахўжаев 10 минг АҚШ доллари миқдорида жарима ҳам тўлаши белгилаб қўйилган.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, амалдаги қоидаларга кўра, Ислом Тўхтахўжаев дисквалификация муддатини ўртоқлик ўйинларида ҳам ўташи мумкин.

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1