1

Халқлар дўстлиги санъат саройи майдонида ҳарбий оркестрлар фестивали

ЖАМИЯТ 30.06.2019, 17:26
Халқлар дўстлиги санъат саройи майдонида ҳарбий оркестрлар фестивали

Пойтахтимиздаги Халқлар дўстлиги санъат саройининг марказий майдонида Ўзбекистон Қуролли Кучлари оркестрларининг “Мусиқа жанговар сафда” номли фестивали бўлиб ўтди.


Фестивалда Мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий оркестри, Қуролли Кучлар академияси, Чиқчиқ, Фарғона, Наманган, Самарқанд гарнизонлари ҳарбий оркестрлари, шунингдек, Каттақўрғон ҳарбий оркестри, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари наъмунали-кўргазмали оркестри, Ички ишлар вазирлиги Алоҳида наъмунали ва Қоровул қўшинлари оркестрлари қатнашди.

Таъкидлаш керакки, 10 та жамоа таркибида 200 дан ортиқ ҳарбий созандалар иштирок этган фестивалада ўзбек ва жаҳон эстрадасининг энг сара намуналари ижро этилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1