1

Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари жойларда ёшлар кунини катта тантаналар билан нишонламоқда

ЖАМИЯТ 30.06.2019, 17:30
Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари жойларда ёшлар кунини катта тантаналар билан нишонламоқда

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий округ, ҳарбий қисм ва муассасалар томонидан жойларда турли маданий ва кўнгиочар тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги томонидан пойтахтимиздаги маданият ва истироҳат боғларида бир қатор тадбирлар ташкиллаштирилди.

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг ташаббуси билан Фарғона вилоятидаги куч тузилмалар, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Фарғона вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирувчиларни ҳарбий-техника мутахассислари бўйича Марказ ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳар бўйлаб ҳарбий техникаларнинг паради бўлиб ўтди.

Шунингдек, Марказий ҳарбий округ ҳамда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшнлари қўмондонликлари томонидан Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳарбий хизматчилар иштирокида спорт мусобақалари, марафон ва ёшлар билан учрашувлар, ҳарбий техникалар паради, концерт дастурлари ҳамда турли кўнгилочар тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказили.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари эса Нукус шаҳрида саломатликни тарғиб этувчи югуриш акциясини ташкил этди. Акцияда 30 ёшдан ошмаган ҳарбий хизматчилар ҳамда қорақалпоғистонлик ўғил-қизлар қатнашди.

Қувонарлиси бу тадбирларда 10 минглаб ёшлар фаол иштирок этиб, байрам тантаналарини юксак савияда нишонлашмоқда.

Жойларда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари иштирокидаги тадбрлар давом этмоқда.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва

оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1