1

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга оширади

ЖАМИЯТ 01.07.2019, 09:20
«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга оширади

Ўзбекистон фермерлари ва кластерларини замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва тракторлари билан таъминлаш ҳамда экспорт миқдорини янада ошириш мақсадида «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, Беларуснинг «МТЗ» ОАЖ билан имзоланган ҳамкорлик шартномаси асосида 2019 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга оширади.

Унга кўра июнь ва август ойларидаТТZ-811 русумли трактордан 1000 та, янги модель, 4 ғилдиракли ТТZ-812 дан эса 500 та ишлаб чиқарилади. Қолаверса «Тошкент Қишлоқ Хўжалиги Техникаси Заводи» АЖ да дунёга машҳур John deer бренди остидаги замонавий тракторлардан 200 та ишлаб чиқарилади. Ҳозирда шу ва бошқа русумли замонавий тракторлар учун буюртмалар қабули бошланган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, бу йил «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ қошида «Агро техника лизинг» МЧЖ ҳам ташкил қилинган бўлиб, юртимиз фермерлари ва кластерлари жамият тизим корхоналарида ишлаб чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари, махсус техникалар ҳамда тракторларниимтиёзли лизинг асосида харид қилишлари мумкин. Ҳозирда қуйидаги техникалар етказиб бериш учун омборхоналарда мавжудлигини маълум қиламиз:

I 38150 та

У62200 та

ЛС100 100 та

New Ҳолланд ТД5 100 та

New Ҳолланд 6070 50 та

Тиркама200 та

Бошқа осма техникалар 300 та

Маълумот учун телефон: +998 97 588-00-00

+998 71 212-66-31

Ишлаб чиқариш ҳажми икки баробар оширилиши ўз-ўзидан «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг иккинчи ярим йиллик учун ўз олдига қўйилган экспорт режасини тўлиқ амалга оширишни мақсад қилганлиги билан ҳам боғлиқ. Аҳамиятлиси «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизим корхоналари 2019 йилнинг биринчи ярми учун ўз олдига қўйган экспорт режасини 109 % га бажарди. Экспортнинг асосий қисмини тракторлар, комбайнлар, замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда махсус техникалар ташкил қилади. Экспорт салоҳиятини ошириш ҳақида гап кетганда Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги элчихонаси кўмагида «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ҳамда «Orientbank» ОАЖ ҳамкорлигида 2019 йилнинг февраль ойида «Orion-Uzagro» қўшма ишлаб чиқариш корхонаси ва корхона қошида махсус «шоwроом» ташкил қилинганлиги ва у юртимизда ишлаб чиқарилаётган техникаларни кенг тарғиб қилишга хизмат қилаётганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1