1

Равшан Эрматов Ҳиндистон клублари учрашувларини бошқаради

СПОРТ 07.12.2014, 11:11
Равшан Эрматов Ҳиндистон клублари учрашувларини бошқаради

ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Ҳиндистон Суперлигаси учрашувларини бошқариш учун иккинчи марта таклиф олди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон футбол федерацияси сайти.

Ҳиндистон Футбол Федерацияси таклифига кўра Эрматов бригадаси 17-26 декабрь кунлари оралиғида Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқариб боришади. Ушбу баҳсларда Эрматовга қанотларда ФИФА лайнсменлари Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.

Эслатиб ўтамиз, бу Эрматов ва унинг бригадаси учун Ҳиндистон Суперлигасидан иккинчи таклифдир. Бир неча кун олдин бешинчи маротаба Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилган Равшан Эрматов, бунгача 15-25 ноябрь кунлари Ҳиндистон Суперлигаси учрашувларини бошқарган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1