АсосийJamiyat

Қўйлиқда ўғриликда гумонланган шахслар «самосуд» қилинди (Видео)

'Қўйлиқда ўғриликда гумонланган шахслар «самосуд» қилинди (Видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда ва айрим Telegram каналларда бир неча киши ўғриликда гумонланаётган шахсларни «самосуд» қилаётгани тасвирланган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ бозорида содир бўлган.

«Яна бир самосуд. Қўйлиқ бозорида эркаклар ўзганинг машинасини очган ўғриларни ушлаб олди. Халқ ўғриларни воқеа жойида ушлаган ва калтаклаган», — дейди фойдаланувчилардан бири.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳозирча мазкур ҳодиса бўйича изоҳ бермаган. Мазкур ҳолат видеоси қачон олингани ҳам номаълум.


Бошқа янгиликлар