1

Фақат Тангриев бронза медали учун курашади

СПОРТ 07.12.2014, 12:16
Фақат Тангриев бронза медали учун курашади
Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилаётган Катта дубулға турнири ўз якунига етиб бормоқда. Бугун оғир вазнли полвонлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. 
-90 килограмм вазнда икки нафар ҳамюртимиз ўз омадларини синаб кўришди. Дилшод Турдиев дастлабки баҳсдаёқ япониялик рақиби Машу Бакерга имкониятни бой берган бўлса, Камолиддин Холмаматов илк даврада озарбайжонлик Фирудин Дадашовдан устун келди. Бироқ иккинчи босқичда грузиялик Бека Гвиниашвили тўсиғидан ўта олмади. 
-100 килограммдаги полвонлар баҳсида Рамзиддин Саидов илк рақиби хитойлик Рижигава Сини доғда қолдирди. Худди Холмаматов каби иккинчи босқичда ҳам унга омад етишмади. Жанубий Кореялик Гуҳам Чо дзюдочимиздан устун келди. 
Энг оғир вазндаги полвонимиз Абдулло Тангриев қолган спортчиларимизга нисбатан омадлироқ иштирок этмоқда. Тангриев дастлаб жанубий кореялик Сунг-Мин Кимни кейин украиналик Якив Хаммони таслим этди. Чорак финалда мезбон спортчи Рю Шичинохега қарши беллашувда имкониятни бой бериб қўйган Олимпиада совриндори бронза медали учун ўтиш баҳсида бошқа бир мезбон спортчи Даики Камикава билан бел олишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1