АсосийJamiyat

Ҳарбий қисм ва тиббиёт муассасаларига 14 та тиббий ёрдам машиналари топширилди

'Ҳарбий қисм ва тиббиёт муассасаларига 14 та тиббий ёрдам машиналари топширилди'ning rasmi

Бугун Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисм ва тиббиёт муассасаларига тез тиббий ёрдам кўрсатувчи хизмат автомашиналари топширилди.

Замонавий ва қулай “Damas” русумли мазкур автомашинлар ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига, нафақадаги фахрийларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда асосий восита ҳисобланади.

Қуролли Кучлар академиясида бўлиб ўтган тантанали маросимда Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов иштирок этди. Ўн тўртта тиббий хизмат автомашинлари ҳудудлар бўйича тақсимланиб, ўз манзилига кузатилди.

“Мудофаа вазирлигига топширилган тиббий хизмат машиналаридан тўрттаси Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларга берилди. Бундай имконият юрт посбонларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш даражасини оширади”, – дейди ҲҲМҚ ва ҲҲК тиббий таъминот бошлиғи, тиббий хизмат подполковниги Бахтиёр Қосимов.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Бошқа янгиликлар