АсосийJamiyat

МИБ директори Қорақалпоғистонда сайёр қабул ўтказди

'МИБ директори Қорақалпоғистонда сайёр қабул ўтказди'ning rasmi

Аввал, оммавий ахборот воситаларида хабар берилганидек, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаев, Бюронинг Тўрткўл туман бўлими биносида Қорақалпоғистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахслари учун сайёр қабул ўтказди.

Тадбир давомида, аҳоли томонидан ўзларини қинаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди. Мурожаатлар асосан, суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, алимент нафақаларини ундириш, энергия ресурслари ва сув таъминоти ҳамда бошқа масалаларга оид бўлди.

Қабул давомида жами 12 та мурожаат келиб тушиб, уларнинг 2 таси жойида ҳал қилининиб, фуқаролар мурожаатлари қаноатлантирилди.Мисол учун, фуқаро М.Каримованинг табиий газ тўлови учун мурожаати ижобий ҳал қилинди.

    Бошқа янгиликлар