АсосийJamiyat

Мудофаа вазирлиги қўшинларида "Жанговар машиналар биатлони – 2019" мусобақасининг финал босқичига старт берилди

'Мудофаа вазирлиги қўшинларида "Жанговар машиналар биатлони – 2019" мусобақасининг финал босқичига старт берилди'ning rasmi

4 июль куни Жиззах вилоятида жойлашган "Фориш" тоғполигонида замонавий услубда барпо этилган “Халқаро армия ўйинлари майдони”да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Таъкидлашжоизки, мазкур майдон халқаро стандартларга тўлиқ жавоб бериши билан аҳамиятли. БТР-70, БМД ва БМП жанговар машиналар экипажидан иборат 12 та жамоа ушбу майдонда сувли тўсиқ, йўлакли кўприк, манёвр қилиш ҳудуди, баландлиги 6-7 метр бўлган қўрғон, танкка қарши ҳандақлар, портловчи мина тўсиқлари, қияли тепаликлардан ўтишади ҳамда 800 метр масофада пайдо бўлувчи нишонларни мўлжалга олиш шартларни бажаради.

Очилиш маросимидан сўнг,дасталаб БТР-70 жанговар машиналари кипажлари биринчилик сари ўзаро кураш олиб борди. Бугуннинг ўзида Шимолий-ғарбий, Тошкентва Шарқий ҳарбий округларнинг БТР-70 экипаж жамоалари ўз маҳоратларини намойиш этди.

Тошкент ҳарбий округи жамоаси 6 километр масофад ажойлашган барча шартларни 12:20 дақиқада бажариб, энг яхши натижани қайд этди.Ҳали олдинда янаБТР-70, БМД ва БМП экипажлари жамоалари мусобақага киришади.

Мудофаа вазирлиги миқиёсид аўтказилаётган мазкур мусобақа 7 июлга қадар давом этади. Ғолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совғалар, малака тоифани бир поғона кўтариш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сотиб олишга имтиёзли кредитлар ажратиш белгиланган.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Бошқа янгиликлар