1

«Барселона»дан йирик ғалаба. Мессидан хет-трик

СПОРТ 08.12.2014, 12:14
«Барселона»дан йирик ғалаба. Мессидан хет-трик

Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган "Барселона" ҳамда "Эспаньол" клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 5:1 ҳисоби қайд этилиб, мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, ўйинининг 13-дақиқасида Гарсия меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Мезбонлар жавоб голини киритиш мақсадида ҳужумга зўр беришди. Шундай бўлса-да, "Эспаньол" тайм охирига қадар ҳимояда ишончли ўйнаб келаётган эди. Аммо, барибир Лео Мессининг маҳорати рақиб ҳимоясидан зўрроқ чиқди ва 45-дақиқага келиб аргентиналик футболчи мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимнинг 5-дақиқасида Мессининг ўзи Касилья қўрқлаётган дарвозага иккинчи голни киритишга муваффақ бўлди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Пике орадаги фарқни оширди. 77-дақиқага келиб, заҳирадан майдонга тушган Педро ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлса, ниҳоят Месси учрашувдаги учинчи голини киритди ва якуний 5:1 натижасини ўрнатди.

Демак, мазкур ғалаба эвазига “Барса” 34 очко тўплаб, мусобақа жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Испания чемпионати. 14-тур

Барселона – Эспаньол 5:1 (1:1, 4:0)
Голлар: 0:1 – 13 Гарсия, 1:1 – 45 Месси, 2:1 – 50 Месси, 3:1 – 53 Пике, 4:1 – 77 Педро, 5:1 – 81 Месси.
Барселона – Браво, Алвес, Бускетс (Матье, 84), Пике, Альба, Хави, Маскерано, Ракитич (Иньеста, 65), Неймар, Суарес (Педро, 70), Месси.
Эспаньол – Касилья, Фуэнтес, Арбилья, Гонсалес, Бертран (Гонсалес, 84), Васкес, Санчес, Каньяс (Морено, 60), Севилья, Гарсия, Кайседо (Стуани, 71).
Огоҳлантиришлар: Севилья (29), Васкес (52), Гонсалес (69), Арбилья (79).

Манба: www.uff.uz   

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1