1

Мудофаа вазири ўринбосарининг навбатдаги сайёр қабули Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилоятларида ўтказилади

ЖАМИЯТ 07.07.2019, 21:27
Мудофаа вазири ўринбосарининг навбатдаги сайёр қабули Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилоятларида ўтказилади

Ўзбекистон Мудофаа вазири томонидан тасдиқланган режага кўра, вазир ўринбосари генерал-майор Азизбек Икромов бошчилигида мансабдор шахслардан иборат гуруҳ 9—14 июль кунлари Марказий ҳарбий округ ҳудудидаги вилоят марказларида сайёр қабуллар ўтказади.

Сайёр қабул ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари хамда ҳарбий пенсионерлар, фуқароларнинг муаммолари, талаб, таклиф ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга амалий кўмак бериш мақсадида ташкил этилмоқда.

Сайёр қабуллар соат 10.00 дан 16.00га қадар қуйида келтирилган кунларда ўтказилади:

9 июль куни – Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги вилоят Ёшлар марказида;

10 июль куни – Жиззах вилояти Жиззах шаҳаридаги вилоят Ёшлар марказида;

11—12 июль кунлари – Навоий вилояти Навоий шаҳридаги вилоят Ёшлар маркази ҳамда Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларида.

Шунингдек, сайёр қабулга вилоятларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари мансабдор шахслари ҳам жалб этилади.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар мудофаа вазирининг ўринбосари бошчилигида Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро ҳамда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида ўтказилган сайёр қабул вақтида мингдан зиёд мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилганди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1