1

​Миллий гвардия ҳафта қаҳрамонларини эълон қилди

ЖАМИЯТ 08.07.2019, 14:53
​Миллий гвардия ҳафта қаҳрамонларини эълон қилди

Хизмат бурчини бажариш вақтида фидойилик кўрсатган, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятли вазифаларни виждонан бажарган Ўзбекистон Миллий гвардияси Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходими Дадахон Хўжаев, Ҳарбий-техник институти курсантлари Жавоҳир Ҳасанов ва Суҳробжон Элмуродов Миллий гвардия томонидан ҳафта қаҳрамонлари деб эълон қилинди.

Дадахон Хўжаев Бухоро вилояти Когон туманидаги «Биби Орифа» масжиди ҳовлисида жойлашган ҳовузга оёғи сирпаниб тушиб кетиб, чўкаётган болани қутқариб қолган.

Жавоҳир Ҳасанов ва Суҳробжон Элмуродов ўз хизмат вақтида Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган «Шаббода» кафесидаги ёнғин оқибатида олов ичида қолиб кетиб, ҳушини йўқотган ҳомиладор аёл ва 3 нафар фуқаро — жами тўрт кишининг ҳаётини сақлаб қолган.

«Хизматдошларига намуна кўрсатган қаҳрамонлар Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан муносиб рағбатлантирилдилар», — дейилади Миллий гвардия хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1