1

Ангрен кўмир конида йирик ер кўчкиси содир бўлди

ЖАМИЯТ 10.07.2019, 14:13
Ангрен кўмир конида йирик ер кўчкиси содир бўлди

8 июль куни тахминан соат 15:30 ларда Ангрен кўмир конининг шимолий қисмида чамаси 25 миллион метр куб бўлган ер кўчкиси содир бўлган.

“Ўзбекистон темир йўллари” хабар қилишича, мазкур табиий офат муҳандислик коммуникация, авто ва темир йўллар ҳамда Ангрен кўмир кони учун хавф туғдирмайди.

Табиий офатнинг вужудга келишида асосий омил бу жорий йилнинг апрель-май ойларида ёмғирнинг ёғиши (кўп йиллик меъёрдан ортиқ), ер ости сувлари даражасининг сезиларли даражада кўпайиши бўлиб, бу гидродинамик босимининг ошишига олиб келган. Натижада қум тош тупроқларни ер ости оқимлари билан ювилиб, ер қатламида бўшлиқларни ҳосил қилган. Бу эса Ангрен кўмир конининг шимолидаги ён томонининг заифлашишига олиб келган.

Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати томонидан салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида кўчки доимий равишда кузатилмоқда. Шунингдек, мазкур ҳудудда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларининг кун-у тун навбатчилиги ташкил этилган.

Лойиҳа-тадқиқот институти мутахассислари ер кўчиши сабабларини қўшимча ўрганиш бўйича ишларни олиб боряпти, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1