АсосийDunyo

Ўртаер денгизида пластик чиқинди миқдори ошиб кетди (Видео)

'Ўртаер денгизида пластик чиқинди миқдори ошиб кетди (Видео)'ning rasmi

Экспертлар инсон кундалик ҳаётида пластик буюмлардан фойдаланишни камайтириш борасида қўшимча чоралар кўрилиши лозимлигини таъкидлашмоқда. Акс ҳолда 2050 йилга келиб, дунё океанидаги пластик чиқиндилар миқдори балиқлар сонидан ортиб кетади. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Ҳар йили Ўртаер денгизи мамлакатлари 24 миллион тонна пластик чиқиндилар чиқаради. Уларнинг тўртдан бир қисми эса океанга тушади. Бу эса ҳар бир дақиқада Ўртаер денгизига 34 минг донадан ортиқ пластик бутилкалар ташланишига тенгдир. Ҳозирда ушбу денгизда 250 миллиардга яқин пластик буюмлар сузиб юрибди. Умумжаҳон ёввойи табиат фонди маълумотларига кўра, Барселона Ўртаер денгизи шаҳарлари орасида энг ифлосланган ҳудуд бўлиб ҳисобланади. Ёз ойларида пластик чиқиндилар миқдори уч маротабага ортиб кетади.

Бундан эса иқтисодиёти туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ҳаммадан кўра кўпроқ азият чекмоқда. Умумжаҳон ёввойи табиат фонди ҳисоб-китобларига кўра, пластик чиқиндилар билан ифлосланиш туфайли Ўртаер денгизи давлатлари ҳар йили 640 миллион евро йўқотишмоқда. Олимлар пластик чиқиндилар нафақат атроф- муҳит балки инсонлар организми учун ҳам хавфли эканлигини таъкидлашмоқда. Пластик чиқиндилар қуёш нури таъсирида ўзидан зарарли моддалар ажратиб чиқаради. Улар эса турли йўллар билан инсон организмига тушмоқда.


Бошқа янгиликлар