1

ХОҚ: Шахмат Қишки Олимпия ўйинларига кирмайди

СПОРТ 10.12.2014, 12:39
ХОҚ: Шахмат Қишки Олимпия ўйинларига кирмайди

Шахмат Қишки Олимпия ўйинлари дастурига киритилмайди. Бу қарорга Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг Монте-Карлода бўлиб ўтган йиғилишида келинди. Бунга сабаб сифатида Қишки Олимпия ўйинларига фақат муз ва қорда ўйналадиган спорт турларигина киритилиши кўрсатилган. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар беради.

Шундай бўлсада, Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Кирсан Илюмжинов шахматнинг Қишки Олимпиада дастуридан жой олиши учун охиригача ҳаракат қилишини маълум қилди. Илюмжиновнинг сўзларига кўра, ушбу ғояни 100 дан ортиқ давлат олимпия қўмиталари қўллаб-қувватламоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1